Ливерпуль Тоттенҳэм юлдузи Бергваллни трансфер қилмоқчи

Ливерпуль Тоттенҳэм юлдузи Бергваллни трансфер қилмоқчи
Қисқача

Тоттенҳемнинг 19 ёшли швед ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалл январ ойида Ливерпулнинг устувор трансфер мақсадига айланган. Мерсисайдликлар футболчи учун “шпорлар”га 59 миллион евро миқдорида таклиф юборган. Бергвалл жорий мавсумда барча мусобақаларда 21 ўйинда 1 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширди. Унинг Тоттенҳем билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган, Трансфермаркт эса футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.

Тоттенҳэмнинг 19 ёшли швед ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалль Ливерпульга ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.

Манбага кўра, Бергвалль январ ойида Ливерпульнинг устувор трансфер мақсади ҳисобланади. Таъкидланишича, мерсисайдликлар аллақачон “шпорлар”га 59 миллион евро миқдорида таклиф юборган.

Жорий мавсумда Бергвалль барча мусобақаларда 21 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Швед футболчисининг Тоттенҳэм билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар