date

Гвардиола Рождество таоми бўйича футболчиларни огоҳлантирди


Ғарб мамлакатларида Рождество 25-декабр куни нишонланади. Табиийки, байрам кунлари ҳатто спортчилар ҳам тўғри овқатланиш режимида бироз четга чиқиши мумкин.

Бу борада «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола фикр билдирди. «Кеча уларни тарозига тортдик — ҳаммаси идеал эди.

Аммо улар 25-декабр куни қайтиб келишганда, яна тарозига тортамиз: кимдир “семириб” келмадими, кўрамиз. Уч кунлик дам олишдан кейин улар қандай ҳолатда қайтганини билмоқчиман.

Неча килограмм қўшганини назорат қиламан. Кимдир уч килограмм вазн орттирса, у «Ноттингем Форест»га қарши ўйинга бормайди.

Манчестерда қолади», — деди Гвардиола журналистларга. «Ноттингем Форест» ва «Манчестер Сити» шанба куни, 27-декабрда ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Рождество таоми бўйича футболчиларни огоҳлантирди