Дайч: Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда, иш кўп

Қисқача
«Ноттингем Форест» бош мураббийи Шон Дайч «Фулҳем»га қарши ўйин олдидан жамоада ишлар ҳозирча яхши кетаётганини, аммо бажарилиши керак бўлган вазифалар ҳали кўплигини айтди. У «Фулҳем» Африка миллатлар кубоги сабаб бир нечта асосий футболчиларини йўқотганига қарамай, кучли жамоа эканини ва APЛда осон ўйинлар бўлмаслигини таъкидлади. Дайч октябр ойида жамоани қабул қилиб олганидан бери барча мусобақаларда 12 ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонди.
«Ноттингем Форест» бош мураббийи Шон Дайч АПЛнинг 17-турида «Фулҳэм»га қарши ўйин олдидан фикр билдирди. Учрашув 22 декабр куни бўлиб ўтади ва Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.
«Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда, аммо бу фақат ҳозирча. Ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп.
Мен футболчиларга буни доим эслатиб тураман. Улар («Фулҳэм») Африка миллатлар кубоги сабаб бир нечта асосий футболчиларини йўқотди, бироқ барибир бу яхши жамоа.
АПЛда осон ўйинлар бўлмайди. Бу жуда шафқатсиз мусобақа, сен доимий равишда формада бўлишинг керак», — дея мураббий сўзларини Bein Sports келтиради.
Дайч октябрь ойида Анге Постекоглу истеъфога чиқарилгач жамоани қабул қилиб олганидан бери барча мусобақаларда 12 ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонди. «Ўрмончилар»нинг яқинда «Тоттенҳэм» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабаси уларга қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан 5 очко узоқлашиш имконини берди.
Ҳозир клуб 18 очко билан 17-ўринда бормоқда, «Фулҳэм»да 20 очко ва 15-ўрин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда, аммо бу фақат ҳозирча. Ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп.
Мен футболчиларга буни доим эслатиб тураман. Улар («Фулҳэм») Африка миллатлар кубоги сабаб бир нечта асосий футболчиларини йўқотди, бироқ барибир бу яхши жамоа.
АПЛда осон ўйинлар бўлмайди. Бу жуда шафқатсиз мусобақа, сен доимий равишда формада бўлишинг керак», — дея мураббий сўзларини Bein Sports келтиради.
Дайч октябрь ойида Анге Постекоглу истеъфога чиқарилгач жамоани қабул қилиб олганидан бери барча мусобақаларда 12 ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонди. «Ўрмончилар»нинг яқинда «Тоттенҳэм» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабаси уларга қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан 5 очко узоқлашиш имконини берди.
Ҳозир клуб 18 очко билан 17-ўринда бормоқда, «Фулҳэм»да 20 очко ва 15-ўрин.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…