
«Монако» ярим ҳимоячиси Такуми Минамино тиззасидан оғир жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Япониялик футболчига олдинги хочсимон боғлам узилиши ташхиси қўйилди. Минамино жароҳатни Франция Кубоги 1/32 финалида «Осер»га қарши ўйинда олди.
Учрашув моноколикларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жароҳат сабаб футболчи ўйинни давом эттира олмади ва 36-дақиқадаёқ алмаштирилди.
Ўтказилган тиббий кўрик энг ёмон хавотирларни тасдиқлади. Футболчининг тикланиш муддати кейинроқ аниқ белгиланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.