Марсело Бразилия терма жамоасини «Реал»га қиёслади

Марсело Бразилия терма жамоасини «Реал»га қиёслади
Қисқача

Марсельо Бразилия терма жамоасини миллий терма жамоалар орасидаги «Реал» деб атади ва жамоа доим фаворитлар қаторида эканини таъкидлади. У яқин ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган жаҳон чемпионатида Франсия, Бразилия, Испания ҳамда яна тахминан бешта жамоа ғолиблик учун курашишини айтди. Марсельо Бразилия терма жамоаси ва Анчелоттини кузатишга чақирди.

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Марсело бўлажак жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди. Яқин ёзда мундиалга уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

«Бу ҳар бир жамоа ўзининг энг юқори спорт формасида бўладиган илк жаҳон чемпионати. Франция, Бразилия, Испания… турнирни ютиши мумкин бўлган тахминан бешта жамоа бор.

Бразилия терма жамоаси ва Анчелоттини кузатинг. Биз доим фаворитлар қаторидамиз.

Бразилия — миллий терма жамоалар орасидаги «Реал»», — дея Марселонинг сўзларини Foot-Africa келтиради. 2026 йилги жаҳон чемпионатида совринни Аргентина терма жамоаси ҳимоя қилади.

Ўтган мундиал финалида «албиселесте» 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида Францияни мағлуб этган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар