date

«Локомотив» собиқ президенти ФИФАнинг офсайд ташаббусини баҳолади


«Локомотив» собиқ президенти Николай Наумов офсайд қоидасини талқин қилишдаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. Наумов аввал ҳам ҳужумкор футболчилар фойдасига қарорлар қабул қилинганини эслатди.

Хусусан, ҳимоячи билан «бир чизиқда» турган ҳолат энди офсайд ҳисобланмай қўйилганди. Бироқ собиқ функционернинг фикрича, ҳозирги таклифлар ҳаддан ташқари узоққа кетмоқда.

«Буни яна VAR орқали кўришади, менимча, бу тўғри эмас. Бундан ташқари, бу ҳужумчига жуда катта устунлик беради, бу аҳмоқлик, назаримда», — дея Наумовнинг сўзларини Vprognoze келтиради.

Аввалроқ ФИФА офсайд қоидасини тузатиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Муҳокама қилинаётган концепцияга кўра, ўйинчи офсайдда деб фақат ҳужумкор футболчи танаси билан ҳимоячидан тўлиқ ўтиб кетиб, рақиб дарвозасига яқинроқ бўлган ҳолатларда қайд этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» собиқ президенти ФИФАнинг офсайд ташаббусини баҳолади