date

Рубен Диаш «Манчестер Сити» янги совринларни кўзлаётганини айтди


«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш жамоа совринларни қўлга киритишга интилаётганини таъкидлади. Ҳозир «шаҳарликлар» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Арсенал»дан икки очко ортда қолмоқда (37 га 39).

«“Манчестер Сити”га ўтганимда, қандай босим остида бўлишимни тушунардим. “Манчестер Сити”да сендан доим ғалабалар ва совринлар кутишади.

Ҳаммаси оддий. Мен аллақачон қўлга киритилган совринларга ўз ҳиссамни қўшганимдан фахрланаман.

Аммо мен шуни ҳам тушунаман: бу ҳеч қачон етарли бўлмайди. Биз ғалаба қозонишда давом этишимиз керак», — деди Диаш Daily Mail нашрига.

Ўтган мавсумда Англия чемпиони «Ливерпуль» бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рубен Диаш «Манчестер Сити» янги совринларни кўзлаётганини айтди