Руни АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогарларни айтди

Уэйн Руни Англия чемпионлиги учун кураш ҳақида гап кетганда «Ливерпул»ни ҳисобдан чиқармайди. Бироқ «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси чемпионликка асосий даъвогарлар сифатида бошқа жамоаларни кўрмоқда.
«Агар «Ливерпул» ғалабалар сериясини бошлаб, кетма-кет бир нечта ўйинда ютса, улар курашга шиддат билан қўшила олади. Мен уларни ҳисобдан чиқармаган бўлардим, аммо чемпионлик учун икки асосий даъвогар — «Арсенал» ва «Манчестер Сити».
Назаримда, улар олдинга чиқиб кетади. «Астон Вилла» ажойиб ўйнамоқда, лекин, ўйлайманки, чемпионликни икки жамоа ҳал қилади», — деди Руни BBC подкастида.
«Арсенал» Премьер-лигада пешқадам, «Манчестер Сити» эса икки очко ортда. «Ливерпул» бешинчи ўринда бормоқда, етакчигача — ўн очко.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг