date

Артета: Жезус "Арсенал"нинг асосий таркибига кириши мумкин


Яқинда "Арсенал" ҳужумчиси Габриэль Жезус тиззасидан олган жароҳатидан тикланиб, сафга қайтди. Шундан бери бразилиялик футболчи уч марта захирадан майдонга тушди.

"Тўпчилар" бош мураббийи Микел Артета Жезус Лига кубогида "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши мумкинми, деган саволга жавоб берди. "Ҳа, мумкин.

Ҳозирнинг ўзидайоқ унинг буни қанчалик истаётгани кўриниб турибди. Жуда тез орада у ўз имкониятини қўлга киритади", — дея Артетанинг сўзларини Goal портали келтиради.

"Арсенал" ва "Кристал Пэлас" Лига кубоги чорак финал учрашувини сешанба, 23 декабр куни ўтказади. Қарама-қаршилик ғолиби ярим финалга йўл олади ва у ерда "Челси"га қарши ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета: Жезус "Арсенал"нинг асосий таркибига кириши мумкин