
Бразилиялик ярим ҳимоячи Давид Нерес Италия Суперкубогида клубига ғалаба келтирди — у «Болонья» дарвозасини икки бор ишғол қилди. Аввалроқ, ярим финалда ҳам Нерес «Милан»га гол урганди, ўшанда неаполликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Массимилиано Аллегри жамоасини турнирдан чиқариб юборган эди.
Маълум бўлишича, Нерес «Наполи» сафида илк бор кетма-кет икки ўйинда гол урди — аввал бунга эриша олмаган. Эслатиб ўтамиз, «Наполи» 1991 ва 2014 йиллардаги ғалабалардан сўнг Италия Суперкубогини учинчи марта қўлга киритди.
Нерес 2024 йилда Неаполга кўчиб ўтган. А Серия турнир жадвалида клуб ҳозир учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.