
Қишки трансфер ойнасида «Барселона» марказий ҳимоячи позициясини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо хабар берди.
Манбага кўра, клуб аллақачон ҳимоя чизиғи учун янги футболчини фаол изламоқда. Бироқ бу катта номли футболчи бўлиши эҳтимолдан йироқ.
Эҳтимол, «Барселона» нисбатан арзон нархда ҳимоячи топади ёки кимнидир ижарага олади. Испания Ла Лигасида 18 ўйиндан сўнг «Барселона» 46 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Энг яқин таъқибчидан устунлиги тўрт очкони ташкил этади. Кейинги турда «кўк-анорранглилар» «Эспаньол»га қарши майдонга тушади.
18-тур учрашуви 3 январ куни бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.