
«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай ва ҳужумчи Расмус Хёйлунннинг ўйини ҳақида фикр билдирди. «Энди ҳамма Хёйлунн ва Мактоминай ҳақида гапиряпти...
Эслайсизми, улар «Манчестер Юнайтед»да ўйнамаган? Ўзингизга бир нечта савол беринг...
Мен ва штабим, чамаси, ниманидир тўғри қилганмиз. Бунинг сабаби бўлиши керак», — дея Контенинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.
Аввалроқ «Наполи» Италия Суперкубогини қўлга киритиб, финалда «Болонья»ни мағлуб этди. Учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.
Давид Нерес дубл муаллифи бўлди. «Наполи» навбатдаги ўйинини 28 декабрь куни ўтказади.
А Сериянинг 17-турида Конте жамоасининг рақиби «Кремонезе» бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.