date

«Монако» Ансу Фати бўйича қарорини қабул қилди


«Монако» клубида ҳужумкор ярим ҳимоячи Ансу Фатининг келажаги бўйича қарор қабул қилинди. Журналист Ромен Молинанинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, «қизил-оқ»лар мавсум якунида Фатини сотиб олиш опциясини фаоллаштирмайди.

Қайд этилишича, «Монако» 23 ёшли Фатини «Барселона»дан 12 миллион евроға сотиб олиш имкониятига эга. Ансу Фати «Монако» сафида 14 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.

«Монако» Франция чемпионати турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. «Қизил-оқ»лар сафида россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин ҳам тўп суради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Монако» Ансу Фати бўйича қарорини қабул қилди