Le Parisien Сафоновни декабрда «ПСЖ»нинг энг яхшиси деб атади

Le Parisien нашри «ПСЖ»нинг россиялик дарвозабони Матвей Сафоновни декабрь ойида жамоанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта россиялик футболчи Қитъалараро кубок ўйинида «Фламенго» футболчиларининг тўртта пенальти зарбасини қайтарди ва «ПСЖ»га совринни қўлга киритишда ёрдам берди.
Аввалроқ ФИФА ҳомийлигидаги турнирларда ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳеч ким тўртта пенальтини қайтармаган. Айтиш жоиз, сўнгги тўрт ой давомида Le Parisien талқинига кўра парижликларнинг энг яхши футболчиси Витинья бўлган.
Сафонов учун жорий мавсум «ПСЖ»даги кетма-кет иккинчи мавсум ҳисобланади. Ўтган мавсумда у Жанлуижи Доннаруммани алмаштириб, расмий турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушган.
Жорий мавсумда эса у 4 та учрашувда ўйнаб, 3 та гол ўтказиб юборган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг