date

«Барселона» январда марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда


«Барселона» қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти ҳимоя марказини арзонроқ футболчи ҳисобига кучайтирмоқчи.

Устуворлик етакчилик фазилатларига эга, тажрибали ўйинчиларга берилмоқда — улар ёзда жамоани тарк этган Иньиго Мартинеснинг йўқотилишини қоплашга қодир бўлиши керак. Номзодлар қаторида «Бенфика»дан 37 ёшли Николас Отаменди, Милан «Интер»идан 33 ёшли Стефан де Врей ҳамда «Борнмут»дан 28 ёшли Маркос Сенеси бор.

Transfermarkt маълумотига кўра, Отамендининг нархи 1 млн евро. Де Врей ва Сенеси эса ушбу порталда мос равишда 3,5 млн ва 22 млн еврога баҳоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» январда марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда