date

Мюллер Вирцга «Бавария» мос келишини айтди


Машҳур германиялик футболчи Томас Мюллер Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Флориан Вирцнинг «Ливерпуль» сафидаги ўйини ҳақида фикр билдирди. Мюллер Вирц келажаги борасида Англияга кўчиб ўтиб, нотўғри қарор қабул қилганини таъкидлади.

«Футбол нуқтайи назаридан унга «Бавария»га мослашиш, шубҳасиз, осонроқ бўларди, чунки у ўша лиганинг ўзида қолган бўларди», — дея футболчининг сўзларини Süddeutsche Zeitung келтиради. Эслатиб ўтамиз, ҳужумкор ярим ҳимоячи ёзда леверкузенлик «Байер»дан «Ливерпуль»га ўтганди.

Вирц мерсисайдликларга 125 млн еврога тушди. Англияда у 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мюллер Вирцга «Бавария» мос келишини айтди