date

Мареска Семеньо ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди


Матбуотда «Челси» «Борнмут» ҳужумчиси Антуан Семеньо бўйича маълумот сўрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу борада «аристократлар» бош мураббийи Энцо Мареска матбуот анжуманида фикр билдирди.

«Мен “Астон Вилла”га қарши ўйинга эътибор қаратганман. Келиши ёки кетиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида ўйламаяпман.

“Ньюкасл” билан ўйиндан олдин ҳам биздаги таркибни жуда ёқтиришимни айтгандим ва ниманидир ўзгартиришимиз керак, деб ўйламайман. Кейинги сафар ҳам худди шундай жавоб бераман», — деди Мареска матбуот анжуманида.

«Челси» АПЛдаги навбатдаги учрашувини 27 декабр куни ўз майдонида «Астон Вилла»га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мареска Семеньо ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди