
«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоаси Ла Лиганинг жорий мавсумида чемпионлик пойгасида фаворит ҳисобланадими, деган саволга жавоб берди. Каталонияликлар 18 турдан сўнг 46 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва Мадриднинг «Реал» клубини тўрт очкога ортда қолдирмоқда.
«Менга “асосий фаворит” деган ёрлиқлар билан боғлиқ гаплар ёқмайди. Бошқа жамоалар билан таққослашни ҳам хуш кўрмайман.
Биз ҳеч кимга қараб иш тутмаймиз — шунчаки имкони борича яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Албатта, “Реал” — бизнинг асосий рақибимиз, аммо агар ўз даражамизда қолиб, ҳаммасини тўғри қилишда давом этсак, натижалар албатта келади», — дея Фермин сўзларини Barca Universal келтирди.
3 январ куни «Барселона» сафарда «Эспаньол»га қарши ўйнайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.