Ламин Ямал уйида сақланадиган "энг қиммат нарса" маълум бўлди

Ламин Ямал уйидаги энг қиммат буюм Франсия терма жамоаси дарвозасига киритган тўп эканини айтди. У бу голни Европа чемпионати ярим финалида уриб, Испаниянинг Франсия устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшган. Финалда Испания Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, “Евро-2024” бош совринини қўлга киритган. Ямал ҳозирга қадар Испания терма жамоаси сафида 23 та учрашувда 6 та гол урган.
“Барселона” ва Испания миллий терма жамоасининг ёш юлдузи Ламин Ямал мухлисларини яна бир бор самимий жавоби билан ҳайратга солди. Ҳужумчи уйида сақланадиган энг қиммат буюми ҳақида сўралганда, у ҳеч иккиланмасдан жавоб берди.
— Уйимдаги энг қиммат нарса — Франция терма жамоаси дарвозасига киритган тўпим, — деди Ямал Daily Mail нашри журналистларига.

Бу тўп Ямал учун оддий эсдалик эмас. У Европа чемпионати ярим финалида Францияга қарши ўта кескин баҳсда урилган, Испанияга йўл очиб берган тарихий гол билан боғлиқ. Ўша баҳсда испанлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлиб, голларга Ламин Ямал ва Дани Ольмо муаллифлик қилган эди.

Ярим финалдаги ўша ғалаба Испания терма жамоаси учун ҳал қилувчи бурилиш бўлди. Финалда ҳам испанлар Англияни худди шу ҳисобда — 2:1 — мағлуб этиб, “Евро-2024” мусобақасининг бош совринини қўлга киритишди.
Ламин Ямал учун эса бу турнир фаолиятидаги энг ёрқин босқичлардан бирига айланди. Ҳозирга қадар у Испания миллий терма жамоаси сафида 23 та учрашув ўтказиб, 6 та гол муаллифи бўлди.
Ёш бўлишига қарамай, Ямал аллақачон катта ўйинларда ҳал қилувчи роль ўйнай олишини исботлаб улгурди. Унинг уйида сақланаётган ўша тўп эса нафақат бир голнинг, балки бутун бир авлод умидлари ва катта келажакнинг рамзи сифатида қадрланмоқда.































Изоҳлар 0
…