Камавинга Анголада болалар футбол академиясини очмоқчи

Камавинга Анголада болалар футбол академиясини очмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Анголада болалар футбол академиясини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Яқинда футболчи 23 йил аввал туғилган мамлакатига учиб борди. У ерда Ёшлар ва спорт вазирлигига ташриф буюрди.

«Мамлакатимга қайтганимдан ва унинг ривожига ҳисса қўшиш имконига эга бўлганимдан жуда хурсандман», — деди Камавинга. Аввалроқ ярим ҳимоячи Африка Миллатлар кубогида анголаликларни қўллаб-қувватлашини айтганди.

Турнир гуруҳ босқичининг биринчи турида Ангола терма жамоаси ЖАРга 1:2 ҳисобида ютқазди. Эртага, 26 декабр куни Ангола Зимбабвега қарши майдонга тушади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар