date

Сафонов Кварацхелия билан муносабатлари ҳақида гапирди


Дарвозабон Матвей Сафонов Валерий Карпин билан суҳбат чоғида ҳужумкор ярим ҳимоячи Хвича Кварацхелия билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди. Сафонов ва Карпин иштирокидаги видеони Россия терма жамоаси матбуот хизмати эълон қилди.

«Мен Хвича билан яхши мулоқот қиламан. Суҳбатлашиб турамиз — у рус тилини бироз эслаб қолган, инглиз тилида ҳам гаплашамиз.

Хвича билан учрашиб ҳам қолишимиз мумкин. Аммо Янги йил пайтида, ўйлайманки, ҳамма тарқаб кетади ва 1 ёки 2-январда қайтиб келади», — деди Сафонов.

«ПСЖ» Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Ланс»дан бир очко ортда қолмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 4-январ куни «Париж»га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов Кварацхелия билан муносабатлари ҳақида гапирди