date

Распадорининг «Рома»га ўтиши учун шартлар айтилди


Ҳужумчи Жакомо Распадори яна Италияга қайтиши мумкин — 25 ёшли футболчига «Рома» қизиқиш билдирмоқда. Marca нашри хабарига кўра, А Серия клуби Распадорини ижарага олиш учун 2 миллион евро таклиф қилган ва 20 миллион еврога сотиб олиш опциясини ҳам киритган.

«Атлетико» бу таклифни фақат сотиб олиш опцияси мажбурий бўлса қабул қилади. Мадрид клуби ўтган ёзда ҳужумчи учун сарфланган 22 миллион еврoни қайтариб олишни истамоқда.

Жакомо Распадори «Атлетико» сафида 14 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Распадорининг «Рома»га ўтиши учун шартлар айтилди