«Реал» Нико Пасни қайта сотиб олишга қарор қилди

«Реал» Нико Пасни қайта сотиб олишга қарор қилди
Қисқача

«Реал» «Комо»да ўйнаётган Нико Пасни 9 миллион еврога қайта сотиб олиб, уни жамоада қолдиришга қарор қилди. Келишувга кўра, мадридликлар футболчини 2025, 2026 ва 2027 йилларда қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Трансфермаркт Паснинг тахминий қийматини 65 миллион еврогача оширган, футболчи эса 2025/2026 йилги мавсумда 16 та ўйинда 5 та гол ва 5 та голли узатма қайд этган.

«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячини қайта сотиб олиш бўйича қарор қабул қилди. Гап ҳозир «Комо»да яхши ўйин кўрсатаётган Нико Пас ҳақида кетмоқда.

«Реал» ва «Комо» ўртасидаги келишувда 2025, 2026 ва 2027 йилларда мадридликлар футболчини 9 миллион евроға қайта сотиб олиши мумкинлиги белгиланган. Ҳолбуки, нуфузли Transfermarkt портали бир неча кун аввал Паснинг тахминий қийматини 65 миллион евроғача оширди.

AS хабарига кўра, «Реал» Пасни қайта сотиб олишга қатъий бел боғлаган ва буни қайта сотиш учун эмас, жамоада қолдириш учун амалга оширмоқчи. Футболчи Мадрид клубига қайтади ва жамоада қолади.

2025/2026 йилги мавсумда Нико Пас 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар