
«Бавария» марказий ҳимоячиси Жонатан Та клубдаги илк мавсумини ўтказмоқда. Ёзда германиялик футболчи леверкузенлик «Байер»дан Мюнхен грандига кўчиб ўтди.
«Энг кўп нима ҳайратга солди? Машғулотларнинг ақл бовар қилмас даражадаги сифати, интенсивлик.
Мен илгари бунақасига ҳеч қачон дуч келмаганман. Ҳар бир машғулотда ҳамма бор кучини беради, ҳеч ким бир сонияга ҳам суръатни пасайтирмайди.
Бу жуда таъсирли ва клуб ҳақида кўп нарсани айтади», — деди Та Abendzeitung нашрига берган интервьюсида. «Бавария» Бундеслигада 15 турдан сўнг 41 очко билан турнир жадвалида пешқадам.
Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»сидан фарқ тўққиз очкони ташкил этади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.