
ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья келажакда қайси жамоада ўйнашни хоҳлашини айтди. Футболчининг сўзларига кўра, у «Порту»га қайтишни режалаштирмоқда.
«Мен “Порту” футболкасида яна ўйнашни жуда хоҳлайман. “Драгау” стадионида ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан, бироқ кўп нарса карьерам қандай ривожланишига ва “Порту”даги вазиятга ҳам боғлиқ бўлади.
Мен ҳар доим клубнинг мақсадлари ва истакларига боғлиқ бўламан», — деди Витинья O Jogo нашрига берган интервьюсида. Витинья «Порту» тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ярим ҳимоячи «аждарлар»нинг асосий жамоаси сафида 59 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Витинья 2025 йилда «Олтин тўп» учун овоз беришда учинчи ўринни эгаллаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.