
«Борнмут»нинг марказий ҳимоячиси Маркос Сенеси Европанинг гранд клублари эътиборига тушди. 28 ёшли футболчининг шартномаси ярим йилдан кейин якунланади.
Шу боис мавсум охирида уни эркин агент сифатида қўлга киритиш мумкин бўлади. Журналист Маттео Моретто маълумотига кўра, «Барселона», Мадриднинг «Атлетико»си ва «Ювентус» «Борнмут»ни тарк этишга қарор қилган аргентиналик футболчи ҳақида аллақачон суриштирув олиб борган.
Transfermarkt талқинига кўра, Маркос Сенесининг нархи 22 млн еврoни ташкил этади. У Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида «гилослар» сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.