"Барселона" Кристенсенга янги шартнома таклиф қилмоқчи

"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен оғир жароҳат туфайли яна узоқ муддат майдондан четда қолади. 29 ёшли даниялик футболчи "Вильярреал"га қарши сўнгги ўйиндан олдин олган жароҳати сабабли тахминан тўрт ой ўйнамайди.
Кристенсен тикланиш муддати ҳақида эшитиб, ҳайратда қолган, бироқ клуб уни қўллаб-қувватлашга тайёр. Esport3 хабарига кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта футболчига маошини қисқартириш шарти билан бир йиллик янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ марказий ҳимоячи шартномани узайтиришга ва маошни камайтиришга рози экани айтилганди. Жорий мавсумда Кристенсен Ҳанс-Дитер Флик жамоасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг