date

Месси 2025 йилда энг кўп ассист қилган футболчилар орасида иккинчи ўринда

Messi 2025 yilda eng ko'p assist qilgan futbolchilar orasida ikkinchi o'rinda
Transfermarkt портали 2025 йилда дунё бўйлаб олий лигаларда ўйнаган футболчилар орасида энг кўп голли узатма берганлар рейтинги эълон қилди. Биринчи ўринни "Бавария" вингери Майкл Олисе эгаллади — у 66 ўйинда 30 та ассист қайд этди.

Иккинчи поғонада "Интер Майами" футболчиси Лионель Месси — 54 учрашувда 29 та голли пас. Кучли учликни "Барселона" вакили Ламин Ямал якунлади — у 60 ўйинда 27 та ассист берган.

Тўртинчи ўринда "Ал-Аҳли" футболчиси Рияд Марез (25), бешинчи ўринни эса "Базель"дан Жердан Шакири ва "Ал-Ҳилол"дан Салем ал-Досари бўлишди — ҳар бири 24 тадан голли узатма амалга оширган. Рейтингга терма жамоалар учун ўтказилган ўйинлар ҳам киритилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси 2025 йилда энг кўп ассист қилган футболчилар орасида иккинчи ўринда