
"Бавария" футболчиси Жонатан Та жамоадоши Дайо Упамеканонинг келажаги ҳақида фикр билдирди. 27 ёшли французнинг шартномаси ярим йилдан сўнг якунланади.
Мюнхен клуби янги келишув устида ишламоқда, бироқ ҳозирча томонлар ўзаро келишувга эриша олмади. "Ўйлайманки, Дайо "Бавария"да ўзини жуда қулай ҳис қилади, у бу ҳақда бир неча бор айтган.
У бу ерда анчадан бери ўйнаяпти ва мураббий унга нималарни таклиф қилиши мумкинлигини яхши билади. Жамоамиз кучли, ички муҳит ҳам аъло даражада, бу ҳам муҳим.
Лекин якуний қарорни Упамеканонинг ўзи қабул қилади", – деди Жонатан Та Abendzeitung нашрига берган интервьюсида. Дайо Упамеканога "Ливерпуль", ПСЖ, Мадриднинг "Реал"и ва бошқа Европанинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.