23:30 / 11.02.2017
6 993

Ўзбек йигити зарбаларига 15 йил ютқазмаган рақиби дош бера олмади

Ўзбек йигити зарбаларига 15 йил ютқазмаган рақиби дош бера олмади

Сингапурдаги профессионал бокс кечасининг асосий жангида Азизбек Абдуғофуров (4-0-0, 4 КО) WBC йўналиши бўйича Asian Boxing Council middleweight title - Осиё чемпионлик камарини таиландлик Сиримонгкол Эамтуамдан (91-0-2, 57 КО) ҳимоя қилди.

Азизбек Абдуғофуров профессионал рингдаги дастлабки тўрт жангида кучли рақибларга қарши жанг ўтказганига қарамай уларни нокаутга учратган эди. WBC йўналиши бўйича Осиё чемпионлиги камари соҳиби бўлган бу боксчимиз бугун ушбу совринини илк бор ҳимоя қилади. Азизбек учун ҳозиргача фаолиятидаги энг муҳим жанг бўлган ушбу баҳсда ўта кучли боксчига рўбарў келди.

Сиримонгкол Эамтуам профессионал рингда 93 та жанг ўтказиб, 91 марта зафар қучган, шулардан 57 тасида рақибларини муддатидан олдин енгиб, катта тажриба тўплаган. Сиримонгкол Эамтуам бир неча марта турли вазнларда жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган ва уни қарийб 15 йилдан буён ҳеч ким енга олмаётган эди.

Азизбек Абдуғофуровни ушбу жангга тайёрлаган мураббий Илгар Алиевнинг SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишича, икки боксчи ўртасидаги 12 раундлик жанг кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди.

Тўлиқ давом этган жангда Азизбек ўз устунликларини ишга солди ва тажрибали рақибини очколар ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу гал ўзбек йигити зарбаларига 15 йил ютқазмаган рақиби дош бера олмади
Узоқ йиллардан буён рақибларини енгиб келган Сиримонгкол Эамтуам бу гал ўзбек йигитининг зарбаларига чап беролмади ва Азизбек ўз камарини муносиб ҳимоя қилди.

Манба: sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек йигити зарбаларига 15 йил ютқазмаган рақиби дош бера олмади