
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски клубнинг шов-шувга сабаб бўлган илтимоси ҳақида фикр билдирди. «Кўк-анорранглилар» раҳбарияти 2022/23 йилги мавсум якунида, жамоа Ла Лигадаги чемпионликни муддатидан олдин кафолатлаб қўйган пайтда, ундан гол урмасликни сўраган.
Гап шундаки, поляк футболчи 25 та гол чегарасидан ўтса, «Барса» «Бавария»га бонус тўлаши керак бўларди. Ҳужумчи бу илтимосга қулоқ тутиб, 23 та гол билан тўхтаган.
«Мен гапиришни истамайдиган нарсалар бор. Мен «Барселона»ни ва унинг барча ходимларини ҳурмат қиламан.
Вазиятдан хабардор эдим. Ҳаммаси бонус масаласига бориб тақаларди, ўша пайтда клуб учун ҳар бир евро муҳим эди.
Мен учун бу барибир ҳеч нарсани ўзгартирмасди, шунинг учун муаммо бўлмади, аммо мен доим ўйлардим: гол урайми-йўқми», — дея 37 ёшли футболчининг сўзларини Barca Universal келтиради. Роберт Левандовски 2022 йил ёзида «Бавария»дан «Барселона»га ўтган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.