date

«ПСЖ» Витинияни сотмасликка қарор қилди

PSJ Vitinyani sotmaslikka qaror qildi
«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Витиния яқин келажакда сотилиши эҳтимолдан йироқ. 25 ёшли футболчига Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдираётгани айтилмоқда, шунингдек, Англия Премьер-лигасининг бир қатор грандлари ҳам даъвогарлар қаторидан тилга олинмоқда.

Шунга қарамай, журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, «ПСЖ» португалиялик юлдуз билан хайрлашмоқчи эмас. Парижликлар раҳбарияти ярим ҳимоячини жамоада узоқ йиллар сақлаб қолишни режалаштирган.

Ҳозирча ҳеч қандай трансфер музокаралари олиб борилмаяпти. Transfermarkt портали Витиниянинг қийматини 110 млн евроға баҳолаган.

Футболчининг Франция амалдаги чемпионлари билан шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «ПСЖ» Витинияни сотмасликка қарор қилди