
«Арсенал» сардори Мартин Эдегор АПЛнинг 18-турида киритган голи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегиялик ярим ҳимоячи бу голни анчадан бери кутганини таъкидлади: у машғулотларда ҳужумларни якунлаш устида кўп ишлаганини ва ниҳоят меҳнати самара берганидан хурсанд эканини айтди.
27 декабр куни бўлиб ўтган «Арсенал» — «Брайтон» учрашувида лондонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эдегор эса жорий АПЛ мавсумидаги илк голини айнан шу баҳсда урди.
Ғалабадан сўнг «Арсенал» 42 очко билан Англия чемпионати жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. «Манчестер Сити» 40 очко билан иккинчи, «Астон Вилла» эса 36 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.