
Роберт Левандовскининг келажаги ҳануз мавҳумлигича қолмоқда ва шу боис матбуот эътиборидан тушмаяпти. 37 ёшли тўпурар узоқ вақтдан бери Саудия Арабистони клублари билан боғланиб келинади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Goal портали AS нашрига таяниб хабар беришича, яқин кунларда Левандовски билан ишлайдиган агент Пини Захави Саудия Арабистони Про-лигаси вакиллари билан учрашув ўтказади.
Польшалик ҳужумчининг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши реал сценарий сифатида кўрилмоқда: у ерда футболчи катта маошга эга бўлиши мумкин. Аввалроқ Левандовскининг ўзи эса келажаги борасида қарор қабул қилишга шошилмаётганини айтгандӣ.
Левандовскининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунгача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.