date

«Интер Майами» яна бир машҳур аргентиналикни қўшиб олиши мумкин

«Интер Майами» яна бир машҳур аргентиналикни қўшиб олиши мумкин

«Бетис» ярим ҳимоячиси Жованни Ло Челсо қишки трансфер ойнасида «Интер Майами» сафига кўчиб ўтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Inter Miami News Hub аргентиналик манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, «Қалдирғочлар» 29 ёшли футболчи бўйича келишув шартларининг деярли барчасини мувофиқлаштириб бўлган. Томонлар ўртасидаги музокаралар анча олдинга силжиган.

Transfermarkt баҳосига кўра, Ло Челсонинг нархи 15 млн еврoни ташкил этади. У «Бетис»га келишидан аввал «Тоттенҳэм»да ўйнаган, фаолияти давомида «Вильярреал» ва «ПСЖ» шарафини ҳам ҳимоя қилган. Аргентина терма жамоасида 65 та учрашув ўтказган футболчи 2022 йилги ЖЧ олдидан олган жароҳати сабаб мундиалда қатнашa олмаган ва жаҳон чемпиони бўлиш имконидан маҳрум қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер Майами» яна бир машҳур аргентиналикни қўшиб олиши мумкин