
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Борнмут» вингери Антуан Семеньо бўйича эҳтимолий трансфер саволига аниқ жавоб бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳафта бошида тарқалган хабарларга кўра, «шаҳарликлар» «гилослар» юлдузини кўндирган ва келишув тез орада якунланиши кутилмоқда. Бироқ шанба куни «Сити»нинг «Ноттингем Форест»га қарши ўйинидан кейин журналистлар битим ҳақида сўраганида, испаниялик мутахассис мавзуни ёпди.
«Семеньо? Кейинги савол, илтимос», — деди Гвардиола.
Учрашувда «Манчестер Сити» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди: голлар Тижани Рейндэрс ва Раян Шеркидан томонидан урилди. 18 турдан сўнг жамоа АПЛ жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Арсенал»дан икки очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.