
Лондоннинг «Челси» клубида бош мураббий Энцо Маресканинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Нуфузли инсайдер Фабритсио Романо хабарига кўра, мутахассис яқин орада лавозимини тарк этиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Мареска «Челси» бошқарувида сўнгги бор 30 декабр куни майдонга чиқиши мумкин. Клуб раҳбарияти эса Мадриднинг «Реал»идаги Хаби Алонсо атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда ва имконият туғилса, испаниялик мураббийни таклиф қилишга тайёр.
Қолаверса, гап-сўзларга кўра, «Реал» Алонсонинг ўрнини босадиган вариантни ҳам олдиндан белгилаб қўйган. Шу боис мураббийлар бўйича ўзгаришлар яқин кунларда рўй бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» Премьер-лиганинг 18-турида ўз уйида «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Ҳозирда «кўклар» турнир жадвалида 29 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.