date

2025 йилнинг дунё бўйича рамзий жамоаси эълон қилинди

2025 йилнинг дунё бўйича рамзий жамоаси эълон қилинди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси — IFFHS 2025 йил якунлари бўйича дунё футболида энг юқори савия намоён этган футболчилардан иборат рамзий жамоани тақдим қилди. Рўйхатга Европанинг етакчи клублари — «ПСЖ», «Барселона», «Реал Мадрид», «Манчестер Сити» ва «Бавария» сафида йил давомида барқарор ва юқори даражада ўйин кўрсатган юлдузлар киритилди.

IFFHS талқинига кўра, 2025 йилнинг энг ишончли дарвозабони сифатида «Манчестер Сити» посбони Жанлуижи Доннарумма тан олинди. У мавсум давомида ҳал қилувчи сейвлари ва совуққонлиги билан жамоасига кўп бор ёрдам берди.

Ҳимоя чизиғида эса асосий урғу «ПСЖ» футболчиларига берилди. Нуну Мендеш, Вилям Пачо ва Ашраф Ҳакими нафақат мустаҳкам ҳимоя, балки ҳужумларга фаол қўшилиши билан ҳам ажралиб турди.

Яримҳимояда замонавий футболнинг юраги ҳисобланган ижодкор футболчилар жой олди. «ПСЖ»дан Витиня ўйинни бошқаришдаги ақли ва ҳаракатлари билан танилган бўлса, «Барселона» сафидаги Педри ҳамда ёш бўлишига қарамай катта саҳнада порлаётган Ламин Ямал рамзий жамоага киритилди.

Ҳужум чизиғи эса ҳақиқий юлдузлардан шаклланди. «Реал Мадрид»да ҳал қилувчи голлари билан жамоани етаклаган Килиан Мбаппе, «Манчестер Сити»нинг тўпурари Эрлинг Ҳоланд, «Бавария» сафида самарадорликни сақлаб келаётган Ҳарри Кейн ҳамда «ПСЖ»нинг тезкор ва техник ҳужумчиси Усмон Дембеле энг яхшилар қаторида эътироф этилди.

IFFHS томонидан тузилган ушбу рамзий жамоа 2025 йилда дунё футболида кимлар ўз номини яққол намоён этиб, мухлислар учун яна бир қизиқарли таҳлилга айланди.

Бундан аввал, IFFHS йилнинг энг яхши мураббийлари номинациясини ҳам эълон қилган эди. Клуб футболида Луис Энрике («ПСЖ») энг кучли мураббий сифатида баҳоланган бўлса, миллий жамоалар орасида Испания терма жамоаси устози Луис де ла Фуэнте энг яхшилардан деб топилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » 2025 йилнинг дунё бўйича рамзий жамоаси эълон қилинди