date

Гласнер ҳужум якуннда аниқлик етишмаётганини тан олди

Гласнер ҳужум якуннда аниқлик етишмаётганини тан олди

«Кристал Пелас» бош мураббийи Оливер Гласнер «Тоттенҳэм»га қарши ўйиндаги минимал мағлубиятдан (0:1) кейин жамоасининг ҳужумларни якунлашдаги муаммолари ҳақида фикр билдирди. Англия чемпионатининг 18-тур учрашувида лондонликлар биргина гол билан устун келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гласнернинг айтишича, у гол ура олмаган футболчиларни айблаш ниятида эмас, бироқ ҳозир жамоада якуний зарбалар сифатида кичик, аммо сезиларли камчилик борлигини тан олиш керак. Мураббий, шунингдек, Сарр, Мунйос ва Камадунунг голларда тез-тез иштирок этишини эслатиб, уларнинг ҳиссасини тўлиқ қоплаш ҳозирча осон бўлмаётганини таъкидлади.

Мутахассис жамоанинг ўйин тузилмаси ва яратилаётган вазиятлар уни қониқтираётганини, схемалар ишлаётганини қайд этди. Энди эса футболчиларга ишончни қайтариш, кўпроқ гол ура олишларига руҳий таянч бериш зарурлигини айтди.

Гласнернинг асосий хулосаси шундай: жамоа дарвозага яқинлашган сари қарор қабул қилишда шошқалоқлик кучаяди ва асабийлик ортади.

18-турдан сўнг «Кристал Пелас» 26 очко билан 9-ўринда бормоқда, «Тоттенҳэм» эса 25 очко билан 11-поғонада жойлашган.

Аввалроқ учрашув юзасидан «шпорлар» бош мураббийи Томас Франк ҳам изоҳ берганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гласнер ҳужум якуннда аниқлик етишмаётганини тан олди