
“Борнмут”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антуан Семаньо “Манчестер Сити”га ўтишга жуда яқин. Бу ҳақда Sky Sports журналистлари хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, футболчининг агентлари бугун, 29 декабрь куни Манчестерга етиб бориб, музокараларнинг якуний босқичини ўтказади. 25 ёшли ганалик вингернинг тахминий трансфер баҳоси 65 миллион еврога тенг. Семаньонинг “Борнмут” билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача амал қилади.
Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида африкалик футболчи 17 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 3 та голли узатма бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.