
«Милан»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло немис ҳужумчиси Никлас Фюллькруқнинг жамоага қўшилиши ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, мавсумнинг иккинчи қисмида «россонерилар» сафида ўйнаши кутилаётган футболчига «Сан-Сиро»да мослашиш осон кечмаслиги мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Капеллонинг таъкидлашича, Фюллькруқ тажрибали бўлса-да, бу стадионда ҳатто кўплаб гол урган ҳужумчилар ҳам муаммога дуч келган. Шу билан бирга, у «Милан»нинг ҳозирги ўйин темпи аввалгидан бироз пасайгани ҳужумчи учун маълум маънода қулайлик яратиши мумкинлигини ҳам қўшиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» Италия чемпионатининг 17-турида «Верона»ни 3:0 ҳисобида йирик тарзда мағлуб этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.