date

Писаров санкциялар бўлмаганда Россия ЖЧга чиқишини айтди

Писаров санкциялар бўлмаганда Россия ЖЧга чиқишини айтди

Россия терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Николай Писаров санкциялар бўлмаганида ва саралашда қатнашиш ҳуқуқи берилганида, жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган бўларди, деган фикрни билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унга Европа терма жамоалари орасида Россия FIFA рейтингида 18-ўринда экани, жаҳон чемпионатида эса УЕФАдан 16 та вакил иштирок этиши эслатилди. Бироқ Писаров бу далилни ҳал қилувчи омил сифатида қабул қилмади.

Мураббий фикрича, Россия саралаш жараёнида барибир рақиблардан кимнидир ортда қолдириб, финал босқичига чиқиш имконини топган бўларди.

Россия терма жамоаси охирги бор 2018 йилда жаҳон чемпионатида иштирок этган. Станислав Черчесов бошчилигидаги жамоа ўшанда чорак финалгача етиб борган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Писаров санкциялар бўлмаганда Россия ЖЧга чиқишини айтди