
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Валерий Непомнящий «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида 2025 йилда Россия терма жамоасининг Валерий Карпин бошчилигидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Непомнящийга кўра, Карпин терма жамоада ёмон ишлаётгани йўқ ва унинг эҳтимолий истеъфоси ёки ўйинлар тўхтатилиши ҳақидаги гаплар унга тушунарсиз. Мутахассис Россия терма жамоаси мавжуд бўлиб, доимий равишда формани ушлаб туриши кераклигини таъкидлади: жамоа бугун ишлаяпти — эртага қайтишга рухсат берилганда муносиб кўриниш учун.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2025 йилда барча беш халқаро ойнадан фойдаланди ва жами 10 та учрашув ўтказди. Карпин шогирдлари бу ўйинларда атиги бир марта мағлуб бўлди — 15 ноябрь куни Сочида Чили терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.