date

Валид Реграги «ПСЖ»га Ҳакимни эрта қўйиб юборгани учун миннатдор

Валид Реграги «ПСЖ»га Ҳакимни эрта қўйиб юборгани учун миннатдор

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги французнинг «ПСЖ» клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдирди. Париж клуби ҳимоячи Ашраф Ҳакимни Африка кубоги баҳсларига тайёргарлик учун эрта қўйиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳакими тўпиқ жароҳатидан фориғ бўлди ва 29 декабр куни Замбияга қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. Реграгининг айтишича, «ПСЖ» футболчини ўйиндан 15 кун аввал терма ихтиёрига бергани билан катта ишонч кўрсатган.

Мураббий клуб президенти ва бутун жамоага алоҳида ташаккур билдириб, бундай қадамни ҳар қандай клуб ҳам ташлайвермаслигини таъкидлади. Шунингдек, у тиббий штаблар ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаб, жамоа шифокори Бодо дунёдаги энг кучли спорт табибларидан бири эканини қайд этди.

Замбия — Марокаш учрашуви 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Гуруҳ жадвалида Марокашда 4 очко, Мали ва Замбияда 2 тадан, Комор оролларида эса 1 очко бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Валид Реграги «ПСЖ»га Ҳакимни эрта қўйиб юборгани учун миннатдор