
Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин ФИФА Германияга қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашувдаги гол муаллифлигини қайта кўриб, уни Александр Кержаков номига ёзиб қўйганига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аршавиннинг таъкидлашича, у барибир ўша вазиятда тўпни айнан ўзи киритган деб ҳисоблайди. «УЕФА ёки ФИФА қандай қарор чиқаргани — уларнинг иши. Афтидан, Кержани ҳам, Дзюбани ҳам терма жамоага чақиришга тўғри келади, ҳаттоки иккаласини бир ўйинда бирга тушириш ҳам мумкин», — деди у Fonbet’нинг YouTube каналида.
Агар Россия футбол иттифоқи голни Кержаков номига расмийлаштирса, Александр терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Артём Дзюба билан тенглашади. Шунда ҳар икки ҳужумчининг миллий жамоа сафидаги голлари сони 31 тадан бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.