
Италия А Сериясининг 17-тур якуний учрашувида «Рома» ўз майдонида «Женоа»ни ишончли тарзда мағлуб этди. Мезбонлар танаффусга қадар учта гол уриб, ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пойтахт клуби бош мураббийи Жан П'еро Гасперини учрашувдан сўнг жамоа стартда техник хатоларга йўл қўйганини, бироқ кейинроқ ҳужумда кескинликни ошириб, кўплаб хавфли вазиятлар яратганини таъкидлади. Мутахассис иккинчи тайм янада сифатли бўлишини истаганини, аммо биринчи бўлимда уч гол урилгач, ўйин суръати пасайиб кетгани тушунарли эканини айтди.
Ушбу ғалаба «Рома»га А Серия турнир жадвалида яна тўртинчи ўринга қайтиш имконини берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.