
33 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи Иско, ҳуқуқлари севильялик «Бетис»га тегишли бўлган футболчи, ўнг оёғидан операция қилинди. Клуб ҳозирча унинг тикланиш муддати бўйича аниқ маълумот бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Иско «Бетис» сафга 2023 йил ёзида келиб қўшилганди. Ярим ҳимоячи билан тузилган амалдаги шартнома 2027/2028 йилги мавсум якунида ниҳоясига етади.
Жорий мавсумнинг биринчи ярмида футболчи атиги икки учрашувда майдонга тушди ва голли ҳаракатлар билан ажралиб чиқмади.
Ла Лигада 17 турдан сўнг «Бетис» 28 очко жамғариб, турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.