07:46 / 16.02.2017
5 391

«Реал» ўз майдонида «Наполи»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди

«Реал» ўз майдонида «Наполи»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Наполи" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, деб ёзади Уфф.уз сайти.

Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, ҳисобни Инсинье 8-дақиқадаёқ очди ва "Наполи"ни олдинга олиб чиқди. Аммо, шундан кейин "Реал" ўзига келди ва кетма-кет учта гол уришга эришди. Бензема бошлаб берган голларни Кроос ва Каземиро давом эттиришди.

Криштиану Роналду ўзининг тезкор хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турди ва битта голга узатмани амалга оширди.

Умуман олганда ўйин майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди ва "Реал" жавоб учрашуви олдидан яхши имкониятга эга бўлди.

ЕЧЛ, 1/8 финал
Реал Мадрид Испания – Наполи Италия 3:1

Голлар: 0:1 – 8 Инсинье, 1:1 – 18 Бензема, 2:1 – 49 Кроос, 3:1 – 54 Каземиро.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Пепе, 71), Модрич, Каземиро, Кроос, Хамес (Васкес, 76), Роналду, Бензема (Мората, 82).
Наполи – Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Зелиньски (Аллан, 75), Кальехон, Гамшик (Милик, 84), Инсинье, Диавара.
Огоҳлантиришлар: Рамос (17), Зелиньски (38), Модрич (52), Мертенс (76).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ўз майдонида «Наполи»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди