date

«Манчестер Сити»нинг Семеньо трансферига бир қадам қолди

«Манчестер Сити»нинг Семеньо трансферига бир қадам қолди

Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" таркибини янада кучайтиришга жиддий киришди. “Шаҳарликлар” чемпионатда энг самарали ҳужумчилардан бири саналган Антуан Семеньони қўлга киритишга жуда яқин турибди.

Маълумотларга кўра, "Борнмут" сафида тўп сураётган қанот ҳужумчиси “Манчестер Сити” раҳбарияти билан шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. Томонлар ўртасидаги битим беш йилга мўлжалланган бўлиб, футболчи ҳафтасига тахминан 150 минг фунт стерлинг маош олади. Бу йиллик ҳисобда 7,2 миллион фунтни ташкил этади, бундан ташқари бонуслар ҳам шартномага киритилган.

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатди. Манбага кўра, “Манчестер Сити” Семеньо учун “Борнмут”га тахминан 65 миллион фунт стерлинг атрофида компенсация тўлаши керак бўлади. Ушбу суммага садоқат бонуслари ва агентлик ҳақлари ҳам қўшилган. Клуб бу маблағни уч йил давомида босқичма-босқич тўлашни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Семеньо барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатма билан жамоасига катта фойда келтирди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 65 миллион еврога тенг.

Агар битим якунланса, “Манчестер Сити” ҳужум чизиғида яна бир хавфли ва тезкор ижрочига эга бўлади — рақиблар учун эса бу яхши хабар эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити»нинг Семеньо трансферига бир қадам қолди