date

«Наполи» академияси тарбияланувчиси 23 ёшида футболни тарк этди

«Наполи» академияси тарбияланувчиси 23 ёшида футболни тарк этди

23 ёшли Давиде Костантсо кутилмаганда фаолиятини якунлашини эълон қилди. У «Наполи»нинг иккинчи жамоасини тарк этишини ва умуман футбол билан хайрлашишини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчи сўзларига кўра, у тўрт ёшидан бошлаб орзуси йўлида тинмай меҳнат қилган, бироқ вақт ўтиши билан футболга бошқача нигоҳ билан қарай бошлаган. Костантсо бу спортда меҳнат ва хизматлар ҳар доим ҳам ҳал қилувчи омил бўлавермаслигини тушунганини айтиб, энди ҳаётида бошқа йўлни танлаш ниятида эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ҳозирда Италия чемпиони ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Наполи» академияси тарбияланувчиси 23 ёшида футболни тарк этди